19 Январ 2021 йил 762

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2020 йил мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Тергов тизими ходимлари томонидан жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек, жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги, давлат ва фуқароларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилганлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Тадбир давомида, хизмат фаолиятида ижобий кўрсаткичларга эришганлиги ва ҳамкасбларига ўрнак бўлганлиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг қимматбаҳо совғалари ҳамда Тергов бошқармаси раҳбариятининг эсдалик қўл соатлари тантанали равишда топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

        

Text to speech