23 Март 2023 йил 349

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан фирибгарлик йўли билан содир этилган жиноятларни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 16 март куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан “Халқ банки” Андижон вилояти филиали биносида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилиш билан боғлиқ содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ушбу жиноятларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ва омиллар туб илдизигача муҳокама қилинди.    

Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан бу каби тушунтириш ва тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech