Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимларнинг оиласида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни биргаликда бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари тергов ходимлари томонидан хизмат фаолияти давомида қонунчилик ва интизомга риоя этишларини таъминлашда ота-оналари, турмуш ўртоқлари имкониятидан унумли фойдаланиш ҳамда уларнинг турмуш тарзини ўрганиш мақсадида Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан уларнинг яшаш уйларига ташриф буюрилмоқда.
Ходимларнинг оиласидаги муҳит, уларнинг яшаш шароитини ўрганиш давомида, ота-онаси ва турмуш ўртоқлари иштирокида ички ишлар органларида хизматни ўташи давомида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этишида, турли салбий ҳолатлар ва улар томонидан тамагирликка йўл қўйишларини олдини олишда ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишиб олиняпти.
Шунингдек, ходимнинг оиласида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни биргаликда бартараф этиш, уларнинг тарбиясига бирдек масъул эканликлари, бу вазифаларни бажаришда бефарқ бўлмасликлари ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Бу борадаги ташкилий-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати