Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан 2022 йилнинг 31 январь ўтказилган йиғилишда берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 19 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар, шунингдек, Жиноят-қидирув бўлими, ЭКБ ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида, ташкил этилган ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февраль кунги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 28 январь кунги “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.
Ўқув-семинар якунида мазкур қарорда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш орасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати