Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни “ўқув машғулотлари куни” сифатида белгиланган.
Шунга мувофиқ, “ўқув машғулотлари куни”да терговчи ва суриштирувчилар билан машғулот ўтказилиб, уларнинг билим савияси оширилади. Ўқув машғулоти мавзуси доирасида амалиётга юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг ечимлари бўйича таклифлар берилади. Мақсад, тергов сифатини янада ошириш ва қонунийликни таъминлаш.
Навбатдаги ўқув машғулоти 2022 йил 19 август куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси майор Яхёбек Маҳмудов томонидан “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат бўлган жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, амалиётда юзага келаётган муаммолар, бу соҳадаги оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари тақдимномалари сабаблари” мавзуси ёритилди ва савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилди.
Машғулотда Андижон вилояти прокуратураси, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди, Андижон вилояти Наркология диспансери вакиллари ҳамда вилоят ИИБнинг тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати