17 Июл 2021 йил 595

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.  

Йиғилишда тергов тизими ходимлари томонидан жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек, жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги, давлат ва фуқароларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилганлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди. Шу билан бирга жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида, хизмат фаолиятида ижобий кўрсаткичларга эришганлиги ва ҳамкасбларига ўрнак бўлганлиги муносабати билан 8 нафар ходимга Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг эсдалик қўл соатлари, 12 нафарига эса ҳуқуқий адабиётлар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, хизматда фойдаланишлари учун оқ қоғоз ва канцелярия буюмлари ҳам тарқатилди.

 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

        

Text to speech