21 Сентябр 2021 йил 517

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди ҳамкорлигида навбатдаги ўқув семинари ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ва Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси томонидан тасдиқланган режага асосан, 2021 йил 17 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг судлов ҳайъати, Жалақудуқ, Избоскан туманлари ва Хонобод шаҳар судининг судьялари иштирокида, Хонобод шаҳар, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод, Избоскан, Андижон ва Паҳтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ва терроризмга қарши курашиш хизмати ходимлари билан навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани судининг раиси Н.Парпиев, Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг судьяси в.Сидиқовларнинг “Жиноят ишларини судларда кўриш амалиёти, юзага келаётган муаммолар, бартараф этиш чоралари ва келгусидаги вазифалар” мавзусидаги, Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси У.Мирзаабдуллаевларнинг “Одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишларини судларда кўриш амалиёти” мавзусидаги маърузалари билан тингланди.

Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг судлов ҳайъати аъзолари И.Сотволдиев ва У.Каримовлар ҳам иштирок этишиб, семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.

Бу борадаги ташкилий-тадбирлар давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech