19 Октябр 2021 йил 660

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 9 ойлик иш фаолияти муҳокама қилинди

2021 йил 19 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ой мобайнида амалга оширилган ишларга бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Ўтказилган йиғилишда тергов бўлинмалари томонидан эришилган ижобий ишлар натижалари билан бир қаторда, жиноят ишларини тергов қилиш ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида, тергов ходимларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 15 та замонавий компьютер техникалари, оқ қоғоз ва канцелярия буюмлари тарқатилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech