Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 1 килограммга яқин “ГАШИШ” сотмоқчи бўлган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди
2021 йил 16 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Қирғизистон Республикасидан катта миқдорда наркотик моддаларни контрабанда йўли орқали олиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида сотиш билан шуғулланаётган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Пахтаобод туманида яшовчи О.Ш ҳамда унинг жиноий шериги Т.О.лар биргаликда жами 1 килограммга яқин “ГАШИШ” гиёҳванд моддасини холис харидорга 7.500 АКШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ҳамда 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати