23 Апрел 2022 йил
398
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2000 АҚШ долларига гиёҳванд модда сотаётган шахс ушланди
Жорий йилнинг 15 апрель куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Андижон туманида яшовчи фуқаро Ш.Ф холис харидорга 200 грамм “гашиш” гиёҳванд моддасини 2000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, Ш.Ф.нинг ёни кўздан кечирилганида яна 3 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати