14 Декабр 2021 йил 556

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан кучли таъсир этувчи дори воситалари аниқланди

2021 йилнинг 9 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Соғлом ҳаёт” махсус тезкор-профилактик тадбири доирасида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ўзини шубҳали тутган Андижон шаҳрида яшовчи А.Д бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина кўздан кечирилганида, унинг ичида бўлган қора рангли аёллар сумкасида 19 дона “Тропикамид 10 мг”, 9 дона “Тропикамид 5 мг”, 70 дона “Лирика” ва 79 дона “Регапен” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор тадбирлар давом эттирилиб, фуқаро А.Д.га тегишли бўлган хонадонларда тинтув тергов ҳаракатлари олиб борилди. Тинтув тергов харакатлари давомида ушбу хонадонлардан 32 дона “Регапен”, 29 дона “Тропикамид” ва 8 дона “Лирика” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳамда 1 дона “Бита” таёғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech