Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ташаббуси билан "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ташаббуси билан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Пробация ҳамда Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи ва Хўжаобод тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тезкор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, туманнинг чегара ҳудудларида яшовчи шахсларнинг яшаш хонадонларига борилиб, товар моддий бойликларни чегарадан ноқонуний равишда олиб ўтмаслик юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Хўжаобод тумани ИИО Пробация гуруҳида 197 шахс ҳисобда бўлиб,Тадбир давомида 84 нафар назорат остидаги шахслар текширилди. Қидирув бўлган шахсларнинг оила аъзолари билан ҳам тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, муқаддам судланиш аломатларига кўра маъмурий назорат қонуни таъсирига тушувчи жами 35 нафар шахслар ўрганилиб,тадбир давомида 3 нафар маъмурий назорат таъсири остига тушувчи шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида фуқаролар билан жиноятчиликни олдини олиш, тиғли буюм ва нарсалар олиб юрмаслик ҳамда хонадон ва савдо дўконларига кузатув камералар ўрнатишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Туман ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жиноятларни барвақт олдини олиш борасида ўрнатилган видео кузатув камералари тафтишдан ўтказилганда 1035 та обеъкт ва ҳудудларга кузатув камералари ўрнатилганлиги, шундан туманнниг барча 38 та маҳалларининг кириш ва кўча бошларига 114 та, кўп қаватли уйларга 63 та, чорраҳаларга 16 та, бозорлар, боғлар ва аҳоли гавжум жойларга 112 та, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларига 25 та жами 330 та ўрнатилган кузатув камералари уланган бўлиб, 705 та камералар объектни ўзида хотирага олади.
Жорий йилнинг 11 август кунига кадар тадбиркор ва ҳомийлар томонидан савдо ва бошқа аҳоли гавжум жойларга 61 та кузатув камералари ўрнатилди.
Хўжаобод тумани Саноатчилар МФЙ Ўзбекистон овози кўчаси “Фрезер” номли савдо дўконининг ташқи томонига 4 та йўналишга қаратилган кузатув камераси қўйилди ҳамда қўриқлаш пультига уланди.
Хўжаобод туман ИИБ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси 184-189-моддаларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органига келишдан қасддан бўйин товлаб номаълум жойга қочиб яширинган Д.Х ушланиб, тергов органига тақдим қилинди.
Тадбир давомида олиб борилган ишлар натижасида 39 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шу билан бирга мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан 13 нафарига нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Ҳозирда “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати