26 Декабр 2022 йил 335

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда умумий нархи 206.000.000 сўмга тенг бўлган пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Бугун 26 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Божхона бошкармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида Хўжаобод тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Андижон вилояти, Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро Р.А бошқарувида бўлган "ISUZU" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, унинг юкхонасида жами 2005 дона умумий нархи 206.000.000 сўмга тенг бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech