5 Июл 2023 йил
519
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг руҳий тайёргарлиги ва ишчанлик қобилиятини ошириш мақсадида психологик тренинг ўтказилди
Тренинг давомида психологик таъминлаш гуруҳи ҳамда Андижон давлат университетининг психолог-мутахассислари ходимларнинг руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш, стресс ва депрессив ҳолатлардан чиқиш, индивидуал-психологик хусусиятларни ривожлантириш, ёш ходимларни хизматга тез мослашишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, иштирокчиларга касбий кўникма ва малакаларини ошириш усуллари тушунтирилди. Очиқ давра суҳбати давомида шахснинг ўзига бўлган ишончини оширишга қаратилган ўқув-амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати