Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ППХБ ходимлари томонидан жанжалнинг олди олинди
Жорий йилнинг 11 апрель кунидан 12 апрель кунига қадар хизматга жалб этилган Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ППХБ ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, шу куни соат 19:30ларда Андижон шаҳар Ўзбегим МФЙда фуқаролар ўртасида жанжал бўлаётганлиги тўғрисидаги хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига зудлик билан етиб бориб, жанжалнинг олди олинди. Маълум бўлишича, фуқаро Х.С ҳамда бир неча аёллар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Х.С.нинг қўлида бўлган бир дона темир таёқ ва хўжалик пичоғи олиниб, чора кўриш мақсадида ҳудудий профилактика инспекторига топширилди.
Шунингдек, тунги соат 01:30ларда Андижон шаҳрининг Янги бозор ҳудудида шубҳали кўринган 1997 йилда туғилган фуқаро М.Б.га тегишли бўлган оқ рангли “Спарк” русумли транспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомашина ичида бир дона чалабзар пичоғи борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Андижон вилояти ИИБ ППХ батальони ходимлари томонидан Андижон шаҳар ҳудудида фуқаролар ўртасида “ТИҒ” билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида ўзида шубҳа уйғотган 3 нафар фуқаро холислар иштирокида кўздан кечирилганда тиғли предметлар борлиги аниқланди. Ушбу фуқаролар ўртасида келгусида жиноят содир бўлишини олдини олиш мақсадида барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳудудий профилактика инспекторларига топширилди. Жами 166 нафар бемақсад юрган шахслар ҳудудий ИИБ ва таянч пунктларига олиб борилиб, шахсига ойдинлик киритилди ва белгиланган тартибда рўйхатга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати