25 Август 2023 йил 9033

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи томонидан Андижон туманида назорат остидаги шахсларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди  

Жорий йилнинг 24 август куни Андижон туман ҳокимлигида вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи Ж.Худойбердиев томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида пробация назорати остидаги шахслар билан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, содир этилиши мумкин бўлган такрорий жиноятларни олдини олиш ва муаммоларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабул давомида 12 нафар назорат остидаги шахсларнинг мурожаатлари ўз ечимини топди. Шунингдек, “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Жараёнда 7 нафар назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланиб, 5 нафарига ўзлари қизиққан соҳалари бўйича йўлланмалар берилди.    

Тадбир давомида пробация бошқармаси бошлиғи ҳудуддаги пробация гуруҳи ҳисобида турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож назорат остидаги шахсларнинг яшаш хонадонларида бўлиб, уларнинг холидан хабар олди. Хонадон соҳибларининг мурожаатларига эътибор қаратилиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бу борадаги профилактик тадбирлар ҳозирда давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech