11 Ноябр 2022 йил 364

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан Андижон туманида пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар ўртасида тарбиявий профилактик учрашув ўтказилди  

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Андижон туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, унга туманидаги ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳам таклиф этилди.

Тадбир давомида 150 нафардан ортиқ пробация ҳисобида турувчи шахслар билан учрашиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало, улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида Андижон тумани ИИБ Пробация гуруҳи хизмат фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирда мазкур турдаги профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech