18 Апрел 2023 йил 472

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан жойлардаги пробация бўлинмалари назорати остидаги шахслар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда  

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан назорат остидаги шахслар ҳамда пробация бўлинмалари ходимлари ўртасида, келгусида йўл қўйилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича барча шаҳар-туманларда профилактик учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17 апрель куни  Шаҳрихон, Асака, Балиқчи ва Улуғнор туманлари ИИБ Пробация назоратида бўлган барча назорат остидаги шахслар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг ҳар бирига вилоят ИИБ раҳбариятининг ташриф қоғозлари тарқатилди.

Учрашув давомида жазо ўташ тартиб қоидалари, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари тушунтирилди. Шундан сўнг очиқ мулоқот ташкил этилиб, ҳар бир назорат остидаги шахсларнинг муаммолари тингланиб, ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдамлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech