28 Апрел 2022 йил 376

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Назорат-лицензиялаш гуруҳи томонидан ўқ отар қуролларни сақлаб келаётган фуқаролар билан профилактик ишлар олиб борилди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Назорат-лицензиялаш гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида фуқароларга ва ташкилотларга тегишли бўлган ўқ-отар қуролларни қайта рўйхатдан ўтказиш, уларни сақлаш рухсатномалари муддатларини узайтиришда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида” ги Қонун талаблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрь кунги 810-сонли қарорлари асосида олиб борилиши назорат қилинди.

ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2009 йил 4 октябрдаги  “Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори талаблари асосида  гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш масъулияти юклатилиши кўзда тутилаётган фуқароларга ички ишлар идоралари томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ рухсатномалар берилди.

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида назорат-лицензиялаш тизими бўйича 97 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинди. Ушбу фуқароларга 191 та рухсат ва хулоса бериш ҳужжатлари  тақдим қилинган. Хусусан, 77 нафар овчига ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ва олиб юришга ҳамда 39 нафарига ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сотиб олишга рухсатномалар берилган бўлса, яна 19 нафар овчига ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сотишга йўлланмалар берилди.

Ўтказилаётган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида фуқаролар томонидан 8 та қуроли ихтиёрий равишда топширилган. Ноқонуний муомалада бўлган 1 та ов қуроли аниқланган.

Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Назорат-лицензиялаш гуруҳи томонидан бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech