12 Август 2023 йил 434

Андижон вилояти ИИБда 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 11 август куни Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида, бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш комиссияси раиси подполковник А.Т.Рахманов раислигида вилоят ИИБнинг соҳавий хизмат бошлиқлари, вилоят-шаҳар-туман ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш бўйича доимий комиссия раиси, котиблари ва аъзолари иштирокида Андижон вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича “Доимий комиссия”нинг 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, йиғилишда шахсий таркиб билан боғлиқ салбий ҳолатлар етказилиб, ходимлар томонидан шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларида йўл-транспорт ҳодисалари содир этмаслик, ижрочилик интизомига ва қонунчиликка қатъий риоя қилиниши, порахўрлик, тамагирлик ҳолатларга йўл қўймаслик борасида топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech