12 Декабр 2020 йил 790

Андижон вилояти ИИБда сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими бўйича ўқув семинар машғулоти ўтказилди

2020 йил 12 декабрь куни Андижон вилояти  ИИБда Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда туман-шаҳар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари  хамда  уларнинг сектор котиблари учун  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 май кунги  “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарорига  асосан сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими бўйича ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан ташкил этилган ўқув семинарида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими  тартиби бўйича керакли маълумотлар кўргазмали тақдимотлар асосида тушунтирилди. 

Ўқув семинари давомида баҳолаш тизими бўйича сектор раҳбарлари ва котибларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан  атрофлича жавоб берилди.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech