19 Феврал 2022 йил 463

Андижон вилояти ИИБда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди

Андижон вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш бўйича доимий комиссия раиси ўринбосари ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, Ташкилий бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи раҳбарияти томонидан мустақил бошқарма, бўлим доимий комиссия котиблари, шаҳар-туман ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспекторлари билан ўтган 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг жиноят ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган  камчиликлар бўйича атрофлича маълумотлар берилиб, келгусида бажарилиши  лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида ўқув машғулоти ўтказилиб, ходимлардан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ИИВнинг 2021 йил 1 январь кунги тегишли буйруғи асосида тайёрланган тест синовлари олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech