14 Май 2022 йил 260

Андижон вилояти ИИБга бириктирилган Асака туманидаги 16-Нурли маскан иҳтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчи ёшлар ўртасида “Матонат” спорт мусобақалари ҳамда китобхонлик беллашувлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 апрелдаги 209-сонли қарори ижросини таъминлаш, имконияти чекланган ўқувчи ёшларнинг онгу шуурига китобга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини сингдириш, спорт орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш  мақсадида, Андижон вилояти ички ишлар органларига бириктирилган Андижон вилояти ИИБга бириктирилган Асака туманидаги 16-Нурли маскан иҳтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчи ёшлар ўртасида “Матонат” спорт мусобақалари ҳамда китобхонлик беллашувлари бўлиб ўтдиАндижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлик хизмати бошлиғи, подполковник И.Б.Исманов иштирокида ўқувчилар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, узунликка сакраш, югуриш, кураш турларини ўз ичига олган “Матонат” спорт мусобақалари ҳамда шеърхонлик, тез айтиш, ёш китобхон йўналишлари бўйича китобхонлик беллашувлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбайи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст десак муболаға бўлмайди.

Тадбирда уларга ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларининг асарларидан парчалар ўқиб эшиттирилди. мусобақанинг шартига кўра жамоалардан асарнинг номини, муаллифини топиш сўралди, жамоалар эса бир дақиқа ичида жавобларини тезкорлик билан айтиб ўтишди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, мактабдаги имконияти чекланган ўқувчиларнинг турли йўналишлардаги истеъдодларини юзага чиқаришга кўмаклашиш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва энг асосийси психолог кўмак бериш орқали ўзларига бўлган ишончни, иродани, қобилиятни намоён қилишига ва жамиятда ўз ўринларини топишига, энг асосийси, Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китобга бўлган қизиқишлари янада уйғотиш, китоб орқали дунёни англатиш, соғлом тенгқурлари каби юртимизда яратилган барча имкониятлардан фойдалана олишларига ёрдамлашиш, китобнинг сеҳрини уларнинг онгу-шуурида шакллантиришдан ҳамда ёшлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида шукроналик туйғуларини уйғотишдан иборат.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари ИИБнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Танловнинг Республика босқичи Тошкент вилоятида барча вилоятдан ташриф буюрган имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech