Андижон вилояти ИИБнинг “Шон шараф” музейига саёҳат
Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги тадбирлар доимий равишда ўтказиб келинмоқда.
Андижон туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари чақириққача ёшларни тайёрлаш фанининг навбатдаги саёҳат дарси замонавий услубда қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилган Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейида бўлиб ўтди.
Унда ўқувчилар Ўрта Осиё, хусусан, Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан танишдилар.
-Дарс менда андижонлик ватандошларимиз генерал-майорлар Ғофур Раҳимов ва Ботир Парпиевларнинг хизмат фаолияти, ички ишлар ходимларини жасорат намуналари қизиқиш ўйғотди. Ички ишлар тизимида аёллар ҳам бирдек хизмат қилаётганлиги учун давлат мукофотлари билан тақдирланганларини кўрганимда бу касбга ҳурматим ва қизиқишим ортди, - дейди 11-синф ўқувчиси Оминахон Абдумаликова.
Бир сўз билан айтганда музейга ташриф буюрган ўқувчи-ёшларда ички ишлар ходими бўлишга қизиқиш ва келажакда бу тизимда ишлаш орзуси пайдо бўлди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати