31 Май 2021 йил 535

Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Хўжаобод тумани ИИБ профилактика инспекторларига 20 та иш компьютерлари совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 февраль кунги Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида Ички ишлар органларининг қуйи тизими бўлган профилактика инспекторлари фаолиятига алоҳида баҳо берилиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, бугунги кунда профилактика инспекторининг иш хизмат фаолияти даврида юзага келаётган мавжуд муаммоларга тўхталиб, тизимидаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Жорий йилнинг 31 май куни Хўжаобод тумани сектор раҳбарлари туман ички ишлар бўлимида бўлиб профилактика инспекторларига 20 та иш компьютерлари тантанали равишда топширдилар. 

Профилактика инспекторлари билан биргаликда, уларнинг бугунги кундаги фаолияти ва соҳадаги таклифлари юзасидан мулоқот ўтказдилар.

Шунингдек, 3 нафар  ички ишлар ходими ўз унвони оширилгани муносабати билан раҳбарлар олдида тантанали қасамёд қилдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech