Андижон вилоятида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди
Миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Қадр -инсонни юксакликка кўтариб, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжанобликка етаклайди.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон шаҳридаги Хотира майдонида вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.
Унда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Аюбхон Рахматуллаев бошчилигидаги шахсий таркиб ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.
Хотира майдонидаги уруш ва айрилиқлардан қадди дол Мотамсаро она ҳайкали ҳар биримизни ҳушёрликка чорлайди, бугунги ёруғ кунларимизнинг қадрига етиб яшашга даъват этади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати