Андижон вилоятида профилактик ҳисобда турувчи назорат остидаги шахслар билан кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан туман-шаҳарларга бириктирилган масъуллар ҳамда ИИБ бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан профилактик ҳисобда турувчи шахсларнинг хонадонларига борилиб, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида якка тартибдаги ва махсус профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Мазкур учрашувларда асосий урғу уларнинг бандлиги, фойдали меҳнат билан шуғилланаётганлигига қаратиляпти.
Хусусан, 2020 йилнинг 28 апрель кунидан 5 май кунига қадар ўтказилган тадбирлар давомида профилактик ҳисобда турувчи 1292 нафар шахслар тўлик текширувдан ўтказилиб, уларнинг 22 нафари ишга жойлаштирилди.Шунингдек, 285 нафар назорат остидаги шахсларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб, яшаш хонадонларига зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати