5 Май 2023 йил 460

Андижон вилоятида жорий йилнинг 5 май кунидан 5 июнь кунига қадар “Ҳаракат хавфсизлиги” ойлиги ўтказилиши белгиланди

Жорий йилнинг 5 май кунидан 5 июнь кунига қадар “Ҳаракат хавфсизлиги” ойлиги ўтказилиши белгиланди. Шунга асосан, Андижон вилоятининг Избоскан туманида ЙПХ ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилиб, ҳаракат иштирокчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, тадбир муносабати билан ҳайдовчи, пиёда ва велосипедчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш акс эттирилган буклетлар тарқатилиб, автобус ва микроавтобусларга тарғибот баннерлари ёпиштирилди.

Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида “Ҳаракат хавфсизлиги” ойлиги доирасидаги тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech