Андижон вилоятининг 3-сектори ҳисобланган Андижон туманида аҳоли муаммолар жойида ўрганилиб ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
2020 йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилоятининг 3-сектори ҳисобланган Андижон тумани, Дарё бўйи МФЙда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Маълум бўлишича, Дарё бўйи маҳалласида жами хонадонлар 454 та бўлиб, уларда 2783 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар давомида ушбу маҳаллада яшовчи аҳоли орасида ҳал этилиши лозим бўлган кўплаб муаммолар борлиги аниқланди.
Хусусан, Дарё бўйи МФЙнинг Андижон берк кўчасида жойлашган 11 та хонадоннинг 2011 йилдан буён таббий газ етиб келмаганлиги бўйича муаммоси Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Тасбаев ташрифи давомида ўрганилиб, шу куннинг ўзида ушбу кўчага 370 метр таббий газ қувурлари тортилди.
Шунингдек, Андижон берк кўчасига тортилган ичимлик суви қувури носоз ҳолдалиги аниқланиб, шу жойнинг ўзида таъмирланди ва ушбу кўчадаги хонадонлар ичимлик суви билан таъминланди.
Иш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилган, шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Мухиддинова Нилуфар Бахт МФЙдаги ҳусусий Физиотерапия даволаш масканига ишга жойлаштирилган бўлса, унинг 2007 йилда туғилган ўғли Рустамов Жамшид эса Андижон футбол мактабига қабул қилинди.
Бундан ташқари, туманнинг Саноат МФЙ, Бунёдкор кўчасининг 250 метр ички йулига шебен ётқизиш ишлари олиб борилди. Бу каби ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати