1 Май 2020 йил 827

Андижон вилоятининг 3-секторларида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 1985 та оилага 397,4 миллион сўмлик озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак”  умумхалқ ҳаракати доирасида  вилоятнинг  3-секторларда бир қатор  ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 3-секторларда мавжуд  219 та маҳаллаларда яшовчи якка ёлғиз, иқтисодий ночор оилаларни аниқлаб олиш мақсадида бир нафардан вилоят, шаҳар ва туман кенгаши депутатлари, иқтисодий комплекс ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ишчи гуруҳлари ташкил этилди.Ушбу ишчи гуруҳлар томонидан 3-секторларда жами 8167 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз, карантин даврида даромад манбаидан махрум бўлган хонадонлар аниқланиб, ушбу хонадонлардаги 10 000 та оилаларда яшовчи  38 062 нафар эҳтиёжманд аҳолининг рўйҳатлари шакллантирилди.

Айни кунларда ушбу оилаларни энг зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 12 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилмоқда.Хусусан жорий йилнинг 23 апрелидан 1 май кунига қадар  вилоятнинг 3-секторларида тадбиркорлар, фермерлар ва ҳомийлар томонидан 1985 та оилаларга 397,4 млн сўмлик  озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди. Ҳозирда бу борадаги хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech