Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан кўплаб фуқароларнинг муаммоларига ижобий ечим топилди
Хабарингиз бор 3 кундирки республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилояти бўйлаб оммавий сайёр қабуллар олиб борилди. Ушбу қабул жараёнларида ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов, ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Бахтиёр Жалолов ҳамда вилоят ИИБ масъуллари томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёни олиб борилди.
Бугун Булоқбоши туманида бўлиб ўтган сайёр қабул якунларига кўра ички ишлар органлари томонидан 65 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатларнинг 34 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 31 таси бўйича аризалар олиниб, ижрога қаратилди.
Жиноят ишлари доирасида 5 нафар фуқароларга етказилган 423 млн. сўмлик моддий зарарлар ундириб берилди.
Жумладан, тергов органлари иш юритувида жиноят иши бўйича жабрланувчи С.Ғаффаровга нисбатан Ш.Х ва бошқалар етказилган 38 млн. сўм, жабрланувчи Д.Ўрмоновга нисбатан фуқаролар Н.Т томонидан етказилган 112 млн. миқдордаги моддий зиён ундирилиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилди.
Жалақудуқ туманида яшовчи марҳум ИИБ ходими Э.Солиевнинг турмуш ўртоғи Нўмонова Гулмирага уй-жой олиш учун субсидия асосида 350 млн сум ажратилиши таъминланди.
Марҳамат туманида яшовчи, 28 йил давомида фуқароликни олишни орзу қилиб келаётган Нишонова Сохибахон ҳамда Марҳамат туманида яшовчи, 27 йил давомида фуқароликни олишни орзу қилиб келаётган Сидиқова Иродахонларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи фуқаролик паспортлари берилди.
9 нафар турмушида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар ҳимоя ордери билан таъминланди. 3 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати