3 Декабр 2022 йил 380

Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаронинг ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди

Маълумки Республика миқёсида “Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари бўлган, шунингдек кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш тезкор профилактик тадбири” ўтказилмоқда.

Ушбу тадбир давомида жорий йилнинг 28 ноябръ куни  соат 21:30 ларда  Олтинкўл тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда ҲПБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда Олтинкўл тумани Қўштепа МФЙ С.Ашуров кўчасидан ўтган қатнов йўли ёқасида ўзини шубҳали тутганлиги сабабли шу туманда яшовчи М.Ж.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг эгнида бўлган курткасининг ўнг чўнатагида қора рангли полиэтилен пакетга ўралган 44,5 гр миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech