23 Апрел 2020 йил 913

Андижон вилоятининг туман-шаҳарларида ҳам тезкор ишчи гуруҳлари сутка давомида узликсиз фаолият олиб бормоқда

Республикамизнинг барча худудларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дори-дармонларларни тўла тўкис етказиш, ишлаб чиқариш объектларини узликсиз ишлашини таъминлаш ҳамда иқтисодиётнинг реал  секторига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида 15 апрель кунидан бошлаб  Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлигининг тезкор штаби ва унинг худудий ишчи гурухлари  ташкил этилди. Хусусан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда туман-шаҳар ички ишлар бўлимларида ҳам коронавирус пандемияси вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ-оақат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги  юк ва йўловчи транспорт воситаларининг ҳаракатланишини ташкиллаштириш ва мониторингини таъминлаш бўйича малакали ходимлар таркибида ишчи гуруҳлари тузилиб, куну-тун узлуксиз равишда фаолият олиб бормоқда.  

Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлимида тузилган ишчи гуруҳи ҳам коронавирус пандемияси вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг ҳаракатланишини ташкиллаштириш ва мониторингини таъминлаш бўйича  самарали ишлар олиб бормоқда. Маълумот ўрнида Шаҳрихон туманида автотранспорт воситалари ҳаракатланишини вақтинча чеклашга қаратилган жами 8 та блок-пост ва тўсиқ постлар ташкил этилиб, уларда ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари хизматга жалб этилган.

Ушбу постларда иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун яшил йўлаклар ташкиллаштирилган. Бундан ташқари Ишчи гуруҳи томонидан туманда фаолият кўрсатаётган жами 1632 та тадбиркорлик субъектлари фаолият турларига қараб ажратиб чиқилган. Шундан тумандаги чет эл инвестицияси асосида ташкил қилинган ҳамда маҳаллий экспортёр корхоналарни раҳбарлари билан мунтазам равишда учрашувлар амалга оширилмоқда. Ушбу учрашувларда уларнинг фаолиятини юритишида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал қилишга яқиндан кўмаклашилмоқда. Ўрганиш жараёнида корхоналарнинг транспорт воситаларини Республика, вилоят ҳамда туман ҳудудида эркин ҳаракатланиши, корхона ишчи ходимларини санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда транспорт воситаларда тўсиқларсиз ишга келиб-кетишларида амалий ёрдам кўрсатиляпти.

Жумладан, тумандаги “Хаит текс инвест” МЧЖга  2020 йилнинг 18 апрель куни Хитой халқ республикасидан келтирилган бутловчи қисмларни Тошкент шаҳридан олиб келиш учун корхонанинг хизмат сафарига юборилган ходимларини транспорт воситалари учун туман, вилоят ҳамда Республика штаби орқали яшил йўлак қилиб берилди. Бунинг натижасида 2020 йилнинг 19 апрель куни бутловчи қисмлар корхонага етказиб келинди ҳамда корхона тўлиқ қувватда иш фаолиятини давом эттиришни бошлади. Ҳозирда Россия Федерациясига ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг тўсиқларсиз ҳаракатланиши йўналишидаги саволларга қўйидаги телефон рақами орқали гуруҳ аъзолари жавоб беради:

95-203-50-70

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech