4 Август 2020 йил 764

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани 3-секторида “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пуллари етказиб берилмоқда

Қўрғонтепа тумани 3-секторида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Нишонов  ҳамда туман ИИБ бошлиғи подполковник Д.Ихволдиновлар бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 30 июль кунги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 3-сектор худудидаги Зарбулоқ, Қирлик, Новоий, Нодира, Қизил тўқай, Ёртибош, Дардоқтепа, Иқтисодчи ҳамда Найнаво маҳалла фуқаролар йиғинларида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига  киритилган 139 та оиланинг 501 нафар эҳтиёжманд ва кам таъминланган фуқаросига 100 миллион 220 минг сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлов қайдномаси асосида етказиб берилди. Айни кунларда ушбу бир марталик ёрдам пулларини “Темир дафтар”га  киритилган фуқароларга тарқатилиши сектор раҳбарлари томонидан давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech