14 Март 2024 йил 1073

Андижон вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари билан навбатдаги саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талаблари асосида, 2024 йил 14 март куни ходимлари билан Андижон вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари билан навбатдаги саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди

Ўтказилган саф тайёргарлиги машғулотлари давомида, Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф Низомлари талаблари асосида ходимларнинг сафда туриш, ҳарбийча салом бериш ва саф кўригини ўтказиш тартиби, ходимларнинг сафда туришдан олдинги ва сафдаги мажбуриятлари ҳамда уларнинг саф тайёргарлигига оид касбий билим ва кўникмалари оширилди.

Келгусида ходимларнинг саф тайёргарлиги бўйича касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, бундай машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб бориш белгиланган.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech