14 Июн 2024 йил 1650

Андижон вилояти фуқароларининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари бўйича ўтказилаётган навбатдаги сайёр қабул Балиқчи туманида ташкил этилди

Аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар вилоятимизнинг шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Улуғнор туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, унда кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.

Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech