11 Октябр 2024 йил 1358

Андижон вилояти фуқароларининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабул Пахтаобод туманида ўтказилди

Аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар вилоятимизнинг шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Пахтаобод туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов иштирок этиб, унда кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.

Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди.

Вилоятимиз бўйлаб ташкил этилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни аниқлаш, уларни жойида ҳал этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech