21 Сентябр 2024 йил 2775

Андижон вилояти Ички ишлар органларида “Энг яхши психолог” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳада хизмат қилиб келаётган энг яхши психолог  ходимларни аниқлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларида “Энг яхши психолог” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу ўтказилган танловнинг якуний натижасига кўра, Хўжаобод тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант  Нурмуҳаммадова Дилнозахон Эрмуҳаммад қизи 3 ўринни, Жалақудуқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта сержант Хидиров Саидбек Дилшодбек ўғли  2 ўринни ҳамда Жалақудуқ тумани ИИБ профилактика инспектори лейтенант Толибов Умиджон Тўлқин ўғли эса фахрли 1 ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор бўлган ходимлар бошқарма бошлиғининг ўринбосари podpolkovnik Жонибек Давронов томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жанговар, жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, улар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат

Text to speech