Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида“Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди
Ходимларининг китобхонлик маданиятини, интеллектуал салоҳиятини ошириш, бадиий адабиётга қизиқишини, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, юртимизда етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини асраб авайлаш, шунингдек ходимлар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўтказилган кўрик-танлов натижасига кўра, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти катта лейтенант Дилбархон Умарова 3-ўринни, Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Раҳматилло Рахмонжонов 2-ўринни, вилоят ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи катта лейтенант Каримжон Абдураҳмонов эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор бўлган ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.Ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати