Андижон вилояти ички ишлар органларида “Йилнинг энг яхши мураббийи” танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳада хизмат қилиб келаётган энг яхши мураббий ходимларни аниқлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларида “Йилнинг энг яхши мураббийи”танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловнинг якуний натижасига кўра, Хўжаобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, капитан Исроилжон Хўжамбердиев 3-ўринни, Пахтаобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, майор Оятилло Отахўжаев 2-ўринга сазоқвор бўлди.
Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ 2-сонли ИИБ ҲПГ профилактика катта инспектори капитан Жалолдин Турсунов эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор бўлган ходимлар Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жанговар, жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, улар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати