30 Октябр 2024 йил
3416
Андижон вилояти ички ишлар органларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедовнинг 2024 йил 5 октябрь кунги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида куз мавсумида кўчат экиш ишларини самарали ташкил этиш, экилган кўчатларни парвариш қилиш бўйича тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органлари томонидан кузги кўчат экиш ишлари жадал суратларда давом эттирилмоқда.
Хусусан, Хонобод шаҳар, Жалақудуқ, Булоқбоши ҳамда Бўстон туманларида ҳам мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари бошланиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати