Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган мураббийлар фаолияти бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди
Андижон вилояти ички ишлар органларида “мураббийлик институти”ни самарали амалга оширишни ташкил этиш, ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, мураббийлик йўналишида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида амалдаги мураббий ходимлар билан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда амалдаги мураббийларга қўл остидаги ёш ходимларнинг хизматга амалий мослашишини, касбий шаклланиш жараёнини тезлаштириш, уларда хизмат вазифаси бўйича зиммасига юклатилган тезкор-хизмат вазифаларини мустақил бажариш қобилиятини ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил этишлари, шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишда ёш ходимларга шахсий намуна кўрсатишлари бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати