Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Ёш ҳуқуқшунос” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида турли хил кўрик-танловлар, давра суҳбатлари ҳамда маданий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ҳамда Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда 14 ёшдан 18 ёшгача ва 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида "Ёш ҳуқуқшунос" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танлов муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.
14-18 ёшлилар ўртасида ўтказилган баҳсда 1-ўрин Андижон шаҳри номидан иштирок этган Машҳура Пўлатовага, 2-ўрин Олтинкўллик Бектош Қодировга ҳамда фахрли 3-ўрин Пахтаобод тумани иштирокчиси Муштарий Отамирзаевага насиб этди.
"Ёш ҳуқуқшунос" танловининг 19-30 ёшлилар ўртасида ўтказилган баҳсларида фахрли 1-ўринга Пахтаободлик Мадина Юлдашева лойиқ деб топилган бўлса, 2-ўринга Жалақудуқ туманидан қатнашган Илхомжон Ибрагимов муносиб кўрилди. 3-ўринни эса Олтинкўл тумани иштирокчиси- Моҳларойим Холматжонова эгаллади.
Барча ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. "Ёш ҳуқуқшунос" танловининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган ёшлар энди Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар. Биз ҳам ушбу билимга чанқоқ ёшларга ушбу танловда ғолиб бўлишларини тилаб қоламиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати