30 Ноябр 2024 йил 2373

Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида “Мард ўғлон” ҳарбий кўпкураш мусобақаси ўтказилди

Ёш ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини, шунингдек, уларнинг касбий ва жисмоний тайёргарлик даражасини янада ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда Ички ишлар вазирининг 2024 йил 4 апрелдаги 107-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ёш ходимлар ўртасида “Мард ўғлон” ҳарбий кўпкураш мусобақаси ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа натижасига кўра, Олтинкўл тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ жамоаси 2-ўринни ҳамда Қўрғонтепа тумани ИИБ жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган ёш ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини, касбий ва жисмоний тайёргарлик даражасини янада ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech