21 Октябр 2024 йил 3171

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш масалалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди

Ҳозирги вақтда Андижон вилояти ички ишлар органларида жами 230 нафар хотин-қизлар мавжуд бўлиб, шундан 85 нафари шаҳодатланган, 145 нафар ёлланма ишчи-хизматчиларни ташкил этади.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Хизмат мобайнида порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходималарга қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама йиғилиши якунида ўтган 9 ой якуни бўйича хизмат фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ ходималар ташаккурномалар билан тақдирландилар.


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech