21 Феврал 2024 йил 1478

Андижон вилояти ички ишлар органлари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати йўналишида фаолият олиб бораётган ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулотлари давом этмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-дастурга асосан Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати йўналишида фаолият олиб бораётган соҳавий хизматлар ва барча шаҳар-туман ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль куни ўтказилган навбатдаги ўқув машғулотлари ҳам ИИВнинг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишидаги меъёрий ҳужжатлари тўғрисида ходимларга батафсил тушунчалар берилди.

Ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулотлари давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech