28 Октябр 2024 йил 3963

Андижон вилояти ички ишлар органларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари қизғин равишда олиб борилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳит муҳофазасида муҳим ўрин тутадиган омиллардан бири — дарахт экиш ҳамда парваришлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Шу боисдан Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ташкилот ва муассасалар томонидан кузги мавсумидаги дарахт экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедовнинг 2024 йил 5 октябрь кунги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида куз мавсумида кўчат экиш ишларини самарали ташкил этиш, экилган кўчатларни парвариш қилиш бўйича тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар, Андижон, Асака, Избоскан ҳамда Пахтаобод туманларида мевали ва манзарали кўчатларини экиш ишлари бошланиб, жадал суратларда давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech