13 Июл 2024 йил 1535

Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида спортнинг "Армрестлинг" тури бўйича мусобақа ўтказилди  

Ёш ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти ИИБ бошланғич ташкилоти томонидан 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар” дастури ижросини таъминлаш мақсадида ёш ходимлар ўртасида спортнинг "Армрестлинг" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ташкил этилган мусобақа натижасига кўра, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бўлинмалари мобил қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори сафдор Қосимов Хиндолмирзо Ойбек ўғли 3-ўринни, Марҳамат тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи инспектори катта лейтенант Жумабоев Дилкашбек Хусанали ўғли 2-ўринни, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими молия гуруҳи бухгалтери сафдор Маҳаммаджонов Сайдулло Хакимжон ўғли эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб va совриндор бўлган ёш ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом va қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш,улар ўртасида соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech