Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходимларнинг иш фаолиятлари ҳамда яшаш шароитлари яқиндан ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги тегишли фармойишига асосан уларни ижтимоий фаоллиги ҳамда касбий ташаббускорлигини ошириш, шунингдек, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, шу билан бирга, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни манзилли ташкил этиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари майор Барнохон Мирзаева томонидан ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилиб, хизмат жойлари ва оилавий шароитлари яқиндан ўрганилмоқда.
Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати