Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг иш билан банд бўлмаган турмуш ўртоқлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли топшириғига асосан Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мирзаева ҳамда психологлар билан биргаликда ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг яшаш шароитлари ҳамда уларнинг иш билан банд бўлмаган турмуш ўртоқлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, уларнинг оилавий ижтимоий-психологик муҳити бўйича ҳам суҳбатлар ташкил этилди.
Бундан ташқари, ходимларнинг иш билан банд бўлмаган турмуш ўртоқларини маҳалла хотин-қизлар фаолларининг иштирокида ўзларини қизиқишлари бўйича Андижон шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказида касб-ҳунарга ўқитиб, якунида имтиёзли субсидиялардан фойдаланишлари бўйича манзилли чора тадбирлар белгилаб олинди.
Ҳозирда бу каби тадбирлар барча шаҳар-туманларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати